Марғилонда 36 ёшли эркак 9,5 кг “марихуана” билан ушланди (видео)
3-саҳифа
−
17:02 561 1 дақиқа
Фарғона шаҳрида яшовчи 36 ёшли шахснинг қўшимча хўжалигидан 9 кг 520 грамм “марихуана” топилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 27 сентябрь куни Фарғона вилояти ИИБ ҳамда Марғилон шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Фарғона шаҳрининг Хўжамағиз маҳалласида яшовчи, 1990 йилда туғилган шахсга тегишли қўшимча хўжалик холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Текширув вақтида у ерда соф оғирлиги 9 кг 520 грамм бўлган “марихуана” сақланаётгани аниқланган. Гиёҳвандлик моддаси белгиланган тартибда ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Билдирилишича мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 276-моддаси (Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Денов туманида 41 килодан ортиқ “опий”га ўхшаш модда аниқланиб, уни олиб кетишга келган бир неча шахс ушлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси