Марҳума журналистнинг синглиси Шавкат Мирзиёев ва унинг қизига мурожаат қилди (видео)

Жамият

image

2023 йилда вафот этган “Дунё бўйлаб” телеканалининг 31 ёшли бошловчиси Рамина Ягафарованинг синглиси Диана Иртуганова Президент Шавкат Мирзиёев ва унинг ёрдамчиси Саида Мирзиёевага мурожаат қилди.

У Президент ва Президент ёрдамчисидан опасининг ўлими бўйича терговга аралашишларини сўраган. Диана Иртуганованинг сўзларига кўра, жиноят иши қўзғатилганига қарамай, тергов чўзилиб бормоқда ва ўтказилган экспертизалар “Doktor-Servis” клиникаси шифокорларининг айби борлигини тасдиқлаган. У клиника эгаси собиқ футболчи Сервер Жепаров экани ва у ўз алоқаларидан фойдаланиб терговга таъсир ўтказиши мумкинлигини таъкидлаган.

Шу билан бирга, марҳума журналистнинг синглиси қонунлар нега оддий фуқароларни ҳимоя қилмаётганидан ҳайратда эканини айтиб, айбдорларни жавобгарликка тортиш борасида ёрдам сўраган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 12 сентябрь куни кечқурун марҳум Рамина Ягафарова Чилонзор туманидаги хусусий клиникада даволанаётган онасининг дорисидан бир дона ичган, орадан 10-15 дақиқа ўтиб эса унда тутқаноқ кузатилган ва ҳушини йўқотган. Клиника шифокорлари томонидан унга биринчи ёрдам кўрсатилган ва бошловчи жонлантириш бўлимига ётқизилган. Бироқ 13 сентябрь куни Ягафаровада яна тутқаноқ кузатилиб, унда биологик ўлим қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Саида Мирзиёева Рамина Ягафарова Диана Иртуганова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made