Маошга яраша хизмат(ми?) Ўзбек депутатлари Марказий Осиёда энг кам ойлик олиши айтилди

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Марказий Осиё давлатлари депутатлари ойлик маоши таққосланди. Унга кўра, Қозоғистон депутатлари энг кўп, Ўзбекистон депутатлари энг кам маош олади. Бу ҳақда “Asia Plus” нашри томонидан тузилган статистикада келтирилган.

Ушбу тадқиқотдан кўриш мумкинки, Қозоғистон депутатларининг маоши 2050 АҚШ долларига тенг (23,9 млн сўм). Ундан кейинги ўринда Тожикистон депутатлари қайд этилган бўлиб, 688 доллар (8 млн сўм) маош олади. Қирғизистон депутатлари эса 500 доллар (5,8 млн сўм) маош билан учинчи ўринни эгаллаган.

Марказий Осиё давлатлари ичида энг кам маошни Ўзбекистон депутатлари – 380 доллар (4,4 млн сўм) олиши келтирилган. Туркманистон бўйича маълумотлар қайд этилмаган.

Шунингдек, ушбу тадқиқотда яна бир неча давлатлар депутатларининг ойлик маоши таққосланган.

Масалан, Беларусь депутатлари 950 доллар (11 млн сўм) олса, Россияда эса бу кўрсаткич 6850 долларни (79,8 млн сўм) ташкил қилган. Буюк Британия депутатлари 5950 доллар (69,3 млн сўм), Европарламент депутатлари эса 7500 доллар (87,4 млн сўм) маош олиши келтирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

маош депутат Марказий Осиё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг