Манзил колониядан қочиб, 3-синф қизни зўрлаган педофилга ҳукм ўқилди

3-саҳифа

image

Жорий йил октябрь ойида Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашган манзил колонияда жазосини ўтаётган 31 ёшли маҳкум қочиб, 3-синфда ўқийдиган қизни зўрлагани ҳақидаги хабар берилганди. Бугун, 25 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Оҳангарон шаҳар судида мазкур иш юзасидан суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.

Ушбу жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ (1994 йилда Фарғона вилоятида туғилган, муқаддам судланган) М.Т. вояга етмаган (қиз бола, 2016 йилда туғилган) С.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. 

Шунингдек, Жиноят кодексининг 34-моддаси (рецидив жиноят) 3-қисми “а” бандига асосан М. Т. ўта хавфли рецидивист деб топилди.

М.Т. тайинланган жазо муддатининг дастлабки 2 йилини турмада, жазонинг қолган муддатини махсус тартибли колонияларда ўташи белгиланди. 

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент вилоят судининг апелляция/кассация инстанциясига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинди.

Тошкент вилояти Ички ишлар Бош бошқармаси матбуот котиби Бобур Тўлагановнинг маълум қилишича, айбланувчи – 1994 йилда Фарғона вилоятида туғилган М.Т. жорий йилнинг 16 октябрь куни қочиб кетган ва шу куни Оҳангарон туманида вояга етмаган қизга, уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган. У олдин ҳам, аниқроғи, суднинг 2018 йилдаги ҳукми билан Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш)да назарда тутилган жиноятни содир этишда айбли деб топилиб, 16 йилга озодликдан маҳрум этилган. Жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланган, бироқ 2024 йилда жиноят ишлари бўйича Нишон тумани судининг ажрими билан маҳкум манзил колонияга ўтказилган.

Жорий йил октябрдаги ҳолат ортидан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг Марказий тергов ҳибсхонаси тартибот бўлими сафдори Ш.О. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 214-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ишнинг бориши жамоатчиликка маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида жорий йилнинг 14 октябрь куни 7 яшар қиз 38 ёшли қариндоши томонидан зўрланганди. Кеча, 24 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман судида мазкур ҳолатга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, эркак суд ҳукми билан 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Оҳангарон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made