Қариндош-уруғчиликка йўл қўйганлар жазоланади

Жамият

image

Эндиликда манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари юз берганда, маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилади. Бу ҳақда Адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов бугун, 7 июнь куни матбуот анжуманида маълум қилди.

Билдирилишича, "Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга алоҳида модда яъни 193-4 моддаси билан киритиляпти. Манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари юз берганда, маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилади.

“Биринчи навбатда, бевосита шахснинг ўзи томонидан шунақа ҳолатлар тўғрисида хабар бермаслик ҳолатида базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача (1 700 000 сўмгача) маъмурий жарима белгиланяпти.  Ҳолат такроран содир этиладиган бўлса, бу 2 баравар оширилиши, оғирроқ жарима  жазоси белгиланяпти”, дейди Алишер Каримов. 

Унинг айтишича, агар шунақа ҳолатлар тўғрисида хабар берилган ёки тегишли ташкилотни коррупцияга қарши курашиш компанияси хизмати кадрлар бўлинмалари томонидан ҳолатлар аниқланган ҳолатда мансабдор шахс томонидан тегишли таъсир чоралари кўрилмаса, унга нисбатан ҳам маъмурий жавобгарлик белгиланяпти, яъни базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан 10 бараваригача базавий ҳисоблаш миқдори жарима белгиланяпти. 

Шунингдек, манфаатлар тўғрисидаги ахборотни ошкор этиш чоғида маълумотларни яширишга ёки нотўғри ахборотни беришга тўғридан-тўғри чеклов бериляпти. Яна бир ҳолати бир-бирига бўйсунувчи ташкилотларда ёки назоратидаги ташкилотларда ўриндошлик асосида ишлаши ҳам манфаатлар тўқнашуви сабаб бўлишини инобатга олиб, бу бўйича ҳам тақиқ белгиланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

манфаатлар тўқнашуви

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made