Мане сенегаллик мухлисларнинг истагини амалга оширмоқчи

Спорт 2630
image

Онлайн ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, сенегалликларнинг 70 фоизи Садио Мененинг “Ливерпуль”дан кетишини исташади. Бу ҳақда “Liverpool Echo” нашри хабар берди.

Ушбу сўровнома натижаларидан хабар топган Мане “қизиллар” сафини тарк этиши мумкинлигига шама қилган.

 “Мен улар (сенегаллик мухлислар) хоҳлаган нарсани қиламан. Тез орада ҳаммасини билиб оламиз ”, деган “Ливерпуль”нинг африкалик ҳужумчиси.

Аввалроқ, футболчи фаолиятини "Бавария"да давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Мюнхен клуби Манега йилига тахминан 20 миллион евро маошни ўз ичига олган шартнома таклиф қилишга тайёр. Айни пайтда Мане "Ливерпуль"да солиқлардан ташқари йилига 5,5 миллион евро ишлаб топади.

Маълумот ўрнида, Мане 2016 йилда “Саутгемптон”дан 41,2 миллион евро эвазига “Ливерпуль”га ўтган эди. Ўшандан бери сенегаллик ҳужумчи “қизиллар” сафида 269 та ўйинда майдонга тушиб, 120 та гол урди ва 48 та голли узатмани амалга оширди. Садионинг амалдаги клуби билан шартномаси 2022-2023 йилги мавсум охирида якунига етади.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 33
Рейтинг: 2.9
t
×