“Бавария” Манега “Ливерпуль”дан 4 баробар кўп маош таклиф қилди

Спорт

image

Германиянинг “Бавария” клуби ёзги трансфер ойнасида “Ливерпуль” ва Сенегал терма жамоаси ҳужумчиси Садио Манени сотиб олишига ишонмоқда. Бу ҳақда “Sport1.de” нашри хабар берди.

Манбага кўра, "Бавария" ҳалигача "Ливерпуль" билан Мане бўйича 100 фоиз келишувга эришмаган, бироқ футболчининг ўзи аллақачон Мюнхенга кўчиб ўтишга рози бўлган. Амалдаги Германия чемпионлари Садиога йилига 20 миллион евро маош тўлашга тайёр, бу унинг мерсисайдликлар жамоасида оладиганидан анча кўп. Маненинг “қизиллар”дан оладиган йиллик маоши 5,5 миллион еврони ташкил қилади.

Қайд этилишича, Роберт Левандовскининг кетиши мумкинлиги муносабати билан “Бавария” Садио Манени жамоанинг асосий юлдузига айлантиришга тайёр. ПСЖ ҳам сенегалликларга даъво қилмоқда. Бироқ Париж жамоаси Манега асосий юлдуз мақомини кафолатлай олмайди, чунки Парижликлар таркибида Килиан Мбаппе, Неймар ва Лионель Месси ўйнайди.

Маълумот ўрнида, Мане 2016 йилда “Саутгемптон”дан 41,2 миллион евро эвазига “Ливерпуль”га ўтган эди. Ўшандан бери сенегаллик ҳужумчи “қизиллар” сафида 269 та ўйинда майдонга тушиб, 120 та гол урди ва 48 та голли узатмани амалга оширди. Садионинг амалдаги клуби билан шартномаси 2022-2023 йилги мавсум охирида якунига етади.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг