“Манчестер Юнайтед”нинг мавсумдаги энг яхши футболчиси аниқланди

Sport

image

Англиялик футболчи Маркус Решфорд 2022/23 йилги мавсумда МЮнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда “қизил иблислар” расмий сайтида хабар берилди.

Форвард ўз фаолиятида илк марта Метт Басби мукофотини олди. У “Ман Юнайтед” сайтида ва клуб иловасида ўтказилган мухлислар сўровида биринчи ўринни эгаллади.

Решфордга мукофотни Раян Гиггз топширди. 

25 ёшли футболчи жорий мавсумда 30 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends