“Манчестер юнайтед” мухлислари Поль Погбани нега ҳақоратлашди?

Спорт 13 Май 14:59 2120
image

Англия Премьер-лигасининг сўнгги туридан ўрин олган “Манчестер юнайтед” ва “Кардифф сити” (0: 2)  ўйинда “МЮ” мухлислари франциялик ярим ҳимоячини қичқириқлар билан ҳақорат қилишган. 

Футболчи трибуна яқинига борганда “манкунианликлар” мухлислари норозилигини билдириш мақсадида қичқиришган. 

Погба бунга нисбатан бош бармоғи билан ҳамммаси зўр дея унга ҳурмат кўрсатишини талаб қилди. Мухлислар эса бундан дарғазаб бўлиб, норозилигини билдиришган. 

Эслатиб ўтамиз, франциялик ярим ҳимоячи жамоасининг Чемпионлар лигасига чиқа олмаганидан норози ва кейинги мавсумни бошқа клубда бошлаши мумкин. Айни пайтда, хорижий ОАВларга кўра “Қаймоқранглилар” бош мураббийи Зинедин Зидан ҳамюртини ўз клубида кўришни истамоқда. 

Шунингдек, Поль Погбанинг собиқ жамоаси “Ювентус” ҳам уни клуб сафига қайтармоқчи. Бунга асосий сабаб, “Юве”нинг Чемпионлар лигасида муваффақиятсиз иштироки эканлиги айтилмоқда.

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 51
Рейтинг: 2.8