“Манчестер Юнайтед” ҳам шайхлар қўлига ўтди
Спорт
−
13 Июнь 2023
12586Қатар Ислом банки раиси шайх Жассим “Манчестер Юнайтед” футбол клубини сотиб олди. Бу ҳақда Қатар-Америка бизнес консуллиги вице-президенти Зайд Ал-Ҳамдан ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.
“Шайх Жассим Бин Ҳамад “Манчестер Юнайтед”ни сотиб олди. Уни клуб билан келишув муваффақиятли амалга ошгани билан табриклайман”, дейди Зайд Ал-Ҳамдан.
Бироқ клуб маъмурияти ҳали-ҳамон бу бўйича ҳеч қандай маълумот бермади.
Шайх Жассим 1992 йил, 10 ёшидан “Юнайтед”га мухлислик қилгани ва эндиликда эркаклар ва аёллар жамоаларига катта сармоя киритишини, шунингдек, стадион, машғулотлар майдони ва “Old Trafford” атрофидаги ҳудудни қайта ободонлаштиришни режалаштираётганини маълум қилган.
Маълумот учун, “Қизил иблислар”нинг бўлажак хўжайини Қатарнинг собиқ бош вазири Ҳамад бин Халиф Ол Сонийнинг ўғли бўлиб, Буюк Британиядаги “Sandhurst”да таҳсил олади ва Қатар Ислом банки раиси ҳисобланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь