“Манчестер Сити” топ-5 чемпионат жамоалари орасида антирекорд ўрнатди

Спорт

image

12 декабрга ўтар кечаси Англиянинг “Манчестер Сити” клуби Европа Чемпионлар лигасининг 6-тури доирасида “Ювентус” меҳмони бўлди. Туринликлар “шаҳарликлар”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва “Сити”нинг салбий кўрсаткичлари сони яна биттага ошди.

Пеп Гвардиола жамоаси сўнгги ўнта ўйинда бор-йўғи битта ғалаба қозонди, икки бор дуранг ўйнаб, етти марта мағлубият аламини тотиб кўрган. Маълумотларга кўра, ноябрь ойи бошидан буён Европанинг кучли беш лигасида ҳеч бир жамоа “Манчестер Сити”дан кўпроқ гол ўтказиб юбормаган.

Тўққизта ўйинда “шаҳарликлар” 21 та гол ўтказиб юборди. Барча турнирлардаги ўнта ўйинда рақиблар “Ман Сити” дарвозасини 23 марта ишғол қилди.

“Манчестер Сити” айни дамда Европа Чемпионлар лигаси турнир жадвалида 6 турдан кейин 8 очко билан 22-ўринда бормоқда. 25-ўриндаги жамоа билан фарқ бор йўғи бир очкони ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Пеп Гвардиола

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг