“Манчестер Сити” Холанд учун таклифини юборди

Спорт 2871
image

“Манчестер Сити” “Боруссия Дортмунд” клубининг 21 ёшли норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Холанд борасида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда “Sky Sport Italy” хабар берди.

Манбанинг хабарига кўра, “Манчестер Сити” аллақачон Дортмунд клубига Холанд учун катта миқдордаги таклиф жўнатган. Бу таклиф Эрлингнинг 75 миллион евролик товон пулини тўлаш, шунингдек, унинг агенти Мино Райолага 70 миллион евро комиссия пулини ўз ичига олади. Футболчига эса йилига 30 миллион евро маошни назарда тутувчи 5 йиллик шартнома таклиф қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Холанд 2020 йилнинг январь ойида “Зальцбург”дан 20 миллион евро эвазига “Боруссия” сафига келиб қўшилганди. Жорий мавсумда норвегиялик форвард Германия Бундеслигасининг 14 та ўйинида қатнашиб, 16 та гол ва 6 та голли узатма муаллифига айланди. Холанд Чемпионлар лигасининг учта ўйинида учта гол урди. Эрлингнинг немис клуби билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунига етади. “Тransfermarkt” портали томонидан футболчининг бозор қиймати 150 миллион еврога баҳоланган.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 27
Рейтинг: 2.7
t
×