“Mанчестер Сити” икки мавсумга Чемпионлар лигасидан четлатилди
Спорт
−
15 Февраль 2020
7781Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) клубларнинг молиявий назорати бўйича арбитраж палатаси Aнглиянинг “Mанчестер Сити” клуби молиявий fair play қоидасини бузилганлиги сабабли кейинги икки мавсумда Европа мусобақаларида қатнашишини тақиқлаб қўйди.
Tаъкидланишича, арбитраж палатаси барча далилларни ўрганиб чиқиб, “шаҳарликлар” UEFA клубларининг лицензиялаш қоидаларини жиддий бузганлигини аниқлаган. “Манчестер Сити” 2012-2016 йилларда ҳомийлардан олган даромадларини ошириб кўрсатиб, лицензиялаш ва молиявий фэйр-плей қоидаларини жиддий тарзда бузган ва бу билан УЕФАни чалғитган.
Шунингдек, UEFA клубга 30 миллион евро миқдорида жарима тўлаш мажбуриятини юклаган.
“Mанчестер Сити” қарорларни қабул қилиш жараёнини нохолис деб ҳисоблади ва Спорт абритаж судига мурожаат қилмоқчи.
LiveБарчаси