“Манчестер Сити” Англия клублари орасида энг муваффақиятли натижага эришди

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финалида Бразилиянинг “Флуминенсе” клубини 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, 2023 йилдаги бешинчи совринини қўлга киритди.

Ортда қолаётган йил давомида “шаҳарликлар” АПЛ, Европа Чемпионлар лигаси, Англия кубоги ва Европа Суперкубогида ғолиб чиқди. Пеп Гвардиола шогирдлари фақатгина Англия Суперкубогида “Арсенал”га мағлуб бўлди.

Шу вақтга қадар “Манчестер Сити” ҳеч қачон бир йил ичида бунчалик кўп соврин ютмаган.

Қолаверса, “шаҳарликлар”га қадар бирорта ҳам инглиз жамоаси бир йил ичида АПЛ, Европа Чемпионлар лигаси, Англия кубоги, Европа Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозона олмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Англия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made