Манба: Роналду “Юнайтед” билан шартномасини бекор қилмоқчи

Спорт 3287
image

Португалия терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед” футболчиси Криштиану Роналду клуб вакилларига амалдаги шартномасини бекор қилмоқчи эканлигини айтди. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди. 

Манбага кўра, 37 ёшли футболчи келаси мавсумда Европа Чемпионлар лигасида иштирок этадиган жамоа топишни ният қилган. Аммо "Манчестер Юнайтед" футболчини қўйиб юборишга тайёр эмас. Сабаби жорий трансфер ойнаси очилганда, “қизил иблислар” бош мураббийи Эрин тен Хаг тўпурар ҳужумчи сотиб олишни режалаштирмаган, чунки у Роналду “Юнайтед”да қолишига ишонган.

Эслатиб ўтамиз, Роналду 2021 йилдан буён “Манчестер Юнайтед” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган. Ўтган мавсумда Роналду “қизил иблислар” сафида барча мусобақаларда 38 та ўйин ўтказиб, 24 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширган. “Тransfermarkt” портали португалиялик иқтидор эгасини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 154
Рейтинг: 2.9
t
×