Telegram
Биринчи билинг!
Спорт
−
21 Февраль 2022
3041"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва "Реал"да ўйнашни истамоқда. Бу ҳақда "Calciomercato" нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, 27 ёшли португалиялик ярим ҳимоячи ўтган ёзда "Атлетико Мадрид"га ўтиши мумкин эди, аммо якунда инглиз клубида қолишга қарор қилди. Маълумотларга кўра, Силванинг орзуси "Реал"га ўтиш бўлган.
"Қироллик клуби" Лука Модрич ва Тони Крооснинг шартномалари тугашини ҳисобга олиб, ярим ҳимоячини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқиши мумкин.
Силва жорий мавсумда АПЛнинг 25 та ўйинида майдонга тушиб, 7 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди. "Transfermarkt" портали 27 ёшли португалиялик футболчини 75 миллион еврога баҳоламоқда.
Шахбоз Қаҳҳоров
LiveБарчаси