“Ман Сити” “Реал” туфайли Холанд билан тезроқ янги шартнома тузмоқчи

Спорт

image

“Манчестер Сити” ҳужумчи Эрлинг Холанд билан имкон қадар тезроқ шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда AS хабар берди.

Манбага кўра, “шаҳарликлар” Холанднинг яқин келажакда “Реал” футболчиси бўлиш истагидан хабардор. Шундан келиб чиқиб, “Манчестер Сити” норвегиялик ҳужумчи учун келажакда унинг Мадрид клубига ўтишини мураккаблаштирадиган янги шартнома тузмоқчи. 

Қайд этилишича, Холанднинг шартномасида ҳозирда товон пули кўрсатилган бўлиб, у 2024 йилнинг ёзидан бошлаб АПЛ клубларидан ташқари бошқа жамоаларга футболчини ҳамёнбоп нархда сотиб олиш имконини беради.

Холанднинг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади, “шаҳарликлар” эса келишувни яна бир йилга узайтирмоқчи.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Манчестер Сити Эрлинг Холанд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг