“Ман Сити” мухлислари Ҳусановнинг тезроқ майдонга тушишини хоҳламоқда
Спорт
−
10:48
7890Англиянинг “Манчестер Сити” клуби қисқа вақт ичида 3 та трансферни эълон қилди ва ҳозирча трансфер қилинган футболчилардан ҳеч бири клубда дебют қилишга улгургани йўқ.
Клубнинг норасмий саҳифаларидан бирида сўровнома ўтказилди. Жамоа мухлислари қайси футболчининг дебютини тезроқ кўришни хоҳлаётганларини билдирган ҳолда сўровномада иштирок этди.
150 мингдан ортиқ овоз берилган сўровномада энг кўп овозни Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов тўплади. Бу борада 2-ўрин мисрлик Омар Мармушга, 3-ўрин эса бразилиялик Витор Рейсга насиб этди.
Маълумот учун, “Манчестер Сити” кейинги ўйинини 25 январь куни Англия чемпионати доирасида “Челси”га қарши ўтказади. Мазкур учрашувда Абдуқодир Ҳусановнинг шаҳарликлар сафида дебют қилиш эҳтимоли бор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Сити” мисрлик Омар Мармуш трансферини эълон қилганди.