“Ман Сити” бразилиялик футболчи учун 100 миллион евродан ортиқ маблағ сарфламоқчи

Спорт

image

“Манчестер Сити” “Ньюкасл”нинг 26 ёшли ярим ҳимоячиси Бруну Гимарайнш учун 115 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда AS хабар берди.

Манбага кўра, “шаҳарликлар” бразилиялик футболчининг эҳтимолий трансферини муҳокама қилиш учун унинг атрофидагилар билан аллақачон алоқа ўрнатган.

Манчестер клуби ярим ҳимоячи Родриго Эрнандесга ёрдам бўлиши учун унинг позициясига футболчи сотиб олмоқчи.

Жорий мавсум Гимарайнш барча турнирларда 39 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 85 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Ньюкасл Бруну Гимарайнш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг