Мамлакатнинг иккинчи одами – хоним Норбоева сайловда овоз берди
Жамият
−
22 Декабрь 2019
6071Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева бугун, 22 декабрь куни Олий Мажлоиси Қонунчилик палатаси, вилоятлар, шаҳар, туман, кенгашларига депутатлар сайловида овоз берди
Мамлакатнинг иккинчи одам хоним Норбоева Тошкент шаҳрида жойлагнан 645-сонли сайлов участкасига келиб овоз берди.
Сенат раиси овоз бериш жараёнида бир гуруҳ хорижлик кузатувчилар билан самимий мулоқотда бўлди. Шунингдек, сайлов участкасида ҳозир бўлган бир қанча оммавий ахборот воситалари вакилларининг сайловга оид саволларига жавоб берди.
“Сайлов жараёнларига нафақат мен, балки юртимизнинг ҳеч бир фуқароси бефарқ эмас. Олиб борилган демократик ислоҳотлар самарасида қайси бир жамоага кирмай, буни кўриш, кузатиш, ҳис қилиш мумкин. Инсонлар ўзи, оиласи, маҳалласи, тумани, шаҳари қолаверса, бутун юртимизнинг келажаги, яратилажак тарихи учун кузатувчи эмас, фаол иштирокчи сифатида сайловда иштирок этмоқда.
Биласизлар, бу йилги сайлов қонунларини бирлаштирган сайлов кодекси асосида биринчи сайлов ўтказилмоқда. Бу кодексни ишлаб чиқишда бизга йиллар давомида халқаро ташкилотлар билдирган эътироз ва барча тавсияларни инобатга олдик. Айни вақтда бу кодекс халқаро меъёрларга тўлиқ жавоб беради.
Европада шу кунлар янги йил байрам олди тадбирлари бўлмоқда. Улар бу вақтда ҳеч қаерга хизмат сафарига боришмайди, одатда дам олишади. Шунга қарамай уларни юртимизга, ўтказилаётган сайловга қизиқиш билдириб келгани бу юртимизда юз бераётган ислоҳотларни тан олинаётганини билдиради. Улар кўриб, ўз хулосаларни беради.
Қисқаси, бугун сайланадиган номзодлар орқали юртимизнинг келгуси тараққиёти аниқланади. Ўйлаймиз-ки, биз адашмаймиз. Ҳақиқий номзодларни танлаймиз. Бу депутатлар юртимиз ривожига улкан ҳисса қўшади”, дейди Норбоева.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15