“Малика”да ўзаро жанжал пичоқбозлик билан тугади

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги “Малика” савдо мажмуаси олдида бир йигит бошқа бирини орқасидан келиб, пичоқ билан зарба бергани акс этган видео тарқалганди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти расмий маълумот берди.

Унга кўра, ҳодиса жорий йилнинг 8 декабрь куни соат 13:40 да содир бўлган. 21 ёшли Саидаҳмад Х. Шайхонтоҳур тумани Тахтапул маҳалласи Кичик халқа йўли кўчасида жойлашган “Малика савдо мажмуаси”нинг асосий кириш дарвозаси олдида 27 ёшли Рустам М. билан жанжаллашиб, жанжал давомида қўлидаги “пакки” пичоғи билан фуқаро Рустам М.нинг бел ва ўнг лунж соҳасига тан жароҳати етказган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, Рустам М.нинг танасида “бел соҳаси чап ярми санчиб кесилган жароҳати. Ўнг лунж соҳаси кесилган жароҳат”лари мавжудлиги, улар оғирлик даражаси бўйича “ўртача оғир” тан жароҳатлари ҳисобланиши кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “в” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

пичоқбозлик

Баҳолаганлар

894

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг