Мали Президентига масжидда намоз ўқиётганда пичоқ билан ҳужум қилишди

Олам

image
0:00
0:00
download

Кеча, 20 июль куни Мали Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи, полковник Aссими Гоитага мамлакат пойтахти Бамакодаги масжидда суиқасд уюштирилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Қайд этилишича, суиқасддан сўнг телемурожаат билан сўзга чиққан раҳбар вазият назоратга олинганини, унга шикаст етмаганини маълум қилган. Шу билан бирга Гоита барчани бундай қийин ва мураккаб даврда бирдамликка чақирган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳужумда иштирок этган икки кишининг бирида қурол ҳам бўлган.

Маълумот ўрнида, собиқ махсус кучларнинг вакили саналмиш Гоита сўнгги тўққиз ой давомида икки марта давлат тўнтаришини амалга оширган. Тўнтаришлар натижасида мамлакатнинг аввалги вақтинча Президенти Ба Ндао, Бош вазир Моктар Оне ва муваққат ҳукумат Мудофаа вазири Сулаймон Дукур 25 май куни ҳибсга олинган. 31 май куни Aссими Гоита Мали Конституциявий суднинг қарорига биноан "ўтиш даври Президенти" этиб тайинланган.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 июлига ўтар кечаси Гаити Президенти Жовенел Моиз мамлакат пойтахти Порт-о-Пренседа жойлашган Пелерин қароргоҳида ўлдириб кетилган эди. Ҳужум пайтида мамлакатнинг биринчи хоними Мартин Моиз ҳам яраланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

246

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг