Малайзиянинг собиқ Бош вазири 12 йилга қамалди

Олам 3488
image

Жорий йилнинг 23 август куни собиқ Малайзия Бош вазири Нажиб Раззоқ кўп миллиард долларлик 1MDB модаросидаги роли учун қамалди. Куала-Лумпурдаги суд унинг сўнгги апелляциясини рад этди.

2009-2018 йилларда Малайзия Бош вазири бўлиб ишлаган Нажиб Раззоқ 2020 йилда пул ювиш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа айбловларда айбдор деб топилди. Энди уни 12 йиллик қамоқ жазоси кутмоқда. 

Нажиб доимий равишда қонунбузарликни рад этиб келяпти, бироқ сешанба куни Малайзия Олий судининг беш судьядан иборат ҳайъати унинг сўнгги апелляция тартибини рад этди.

Айбловлар собиқ суверен жамғарма билан боғлиқ бўлиб, прокурорлар у ва унинг иттифоқчилари дабдабали турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва кампанияни молиялаштириш учун шахсий ғазна сифатида фойдаланганлар. Шунингдек, собиқ Бош вазир 210 миллион риггит (46,94 миллион доллар) миқдорида жаримага тортилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 75
Рейтинг: 3.2
Теглар
t
×