Малайзияда иккита поезд тўқнашди. 200 дан ортиқ одам жароҳатланди

Олам 1918
image
-

Кеча, 24 май куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдаги Петронас эгизак минораларига яқин ер ости туннелида иккита метро поезди тўқнашди. Натижада  213 киши жароҳатланди.  

213 йўловчидан 47 нафари жиддий жароҳат олган. Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 20:45 да Kampung Baru ва KLCC станциялари орасидаги туннелда содир бўлган. 

Поездлардан бири йўловчиларни олиб кетаётган, иккинчиси эса синовдан ўтказилаётган бўлган. Улар соатига 40 км тезликда ҳаракатланган. 

166 нафар йўловчи енгил жароҳат билан Куала-Лумпур шифохонасига ва яқин атрофдаги бир нечта шифохоналарга жўнатилган. 

Ҳозирда воқеа бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда. Таъкидланишича, Kampung Baru станциясидан Гомбакка жўнаб кетаётган поезд нотўғри йўлда бўлган бўлиши мумкин. 

Малайзия Бош вазири Муҳиддин Яссин “ҳодиса сабабларини ҳар томонлама текширишни” талаб қилган. Мамлакат Транспорт вазири Ви Ка Сион “бу Малайзияда енгил темир йўл тизимининг 23 йиллик фаолиятидаги энг жиддий воқеа” эканини айтган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 24
Рейтинг: 2.9
t
×