Малайзия Ғазога тинчликпарвар қўшинлар юборишга тайёр
Олам
−
03 Июль
4061Малайзия Ғазога тинчликпарвар қўшинларини юборишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат Бош вазир Анвар Иброҳим маълум қилди.
Унинг айтишича, бундай вазиятда Малайзия қўшинлари Индонезия билан биргаликда ҳаракат қилади. Аммо бунинг учун БМТ Хавфсизлик Кенгашидан тегишли мандат керак.
1 июль куни Бош вазир Индонезиянинг сайланган Президенти Прабово Субианто билан телефон орқали мулоқоти чоғида “Малайзия-Индонезия халқаро тинчликпарвар миссиясида ҳамкорлик қилиш ғоясини олқишлашини” айтган.
“Фаластиндаги гуманитар вазиятга келсак, агар БМТ бизга мандат берса, мен Малайзия Индонезия билан ҳар қандай тинчликпарвар миссияда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилдим”, деб ёзди Иброҳим Facebook'да.
Маълумот учун, Малайзия ва Индонезия Исроилни мустақил давлат сифатида тан олмайди ёки у билан дипломатик ёки иқтисодий алоқаларга эга эмас.
LiveБарчаси