Мактаблардаги эскириб қолган ўқув парталари икки йил ичида тўлиқ янгиланади
Жамият
−
17 Октябрь 2020
5969Ўзбекистонда умумтаълим мактабларини жиҳозлаш учун ажратиладиган маблағлар икки бараварга кўпайтирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида маълум қилинди.
Унинг ҳисобига хизмат муддати 10 йилдан ошган ўқув парталари 2021–2022 йилларда тўлиқ янгиланади.
Қарорга кўра, 2021-2023 йилларда Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш ва амалга ошириш доирасида, жумладан:
– туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари ва бирламчи тиббий-санитария муассасаларининг моддий-техник базаси ривожлантирилади, шунингдек тармоқда давлат-хусусий шериклик лойиҳалари кенгайтирилади;
– мактабгача таълим ташкилотлари, биринчи навбатда, аҳолиси нисбатан зич жойлашган ва қамров даражаси паст бўлган аҳоли яшаш пунктларида ҳамда янги барпо этилаётган массивларда қурилади;
– ОТМларни қуриш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларига вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари кенг жалб қилинади ҳамда тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағларнинг бир қисми йўналтирилади;
– ичимлик суви таннархини пасайтириш ва сув йўқотишларини камайтириш мақсадида, соҳага ажратиладиган маблағларнинг 10 фоизи энергия тежамкор ускуна-жиҳозларни ўрнатиш ва махсус техникаларни харид қилишга йўналтирилади;
– халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларига халқаро молия институтлари ҳамда хусусий шерикларнинг маблағлари кенг жалб қилинади.
LiveБарчаси