Мактабларда жисмоний тарбия дарслари кўпаяди — вазир ўринбосари
Жамият
−
22 Май 2021
5088Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов Тошкент беш ташаббус ҳаракатининг иккинчи куни доирасида ўтказилган очиқ мулоқотда сўзга чиқди ва Ўзбекистонда жисмоний тарбия соатлари хорижий мамлакатлар мактаблари билан таққослаганда кам эканини таъкидлади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири хабар бермоқда.
“Ёш авлод болалигидан спорт билан шуғулланиши керак. Шу сабабли, 2021–2022 ўқув йилидан бошлаб мамлакатимизнинг барча умумтаълим мактабларида жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари ҳафтасига 2 соатгача оширилади”, дея таъкидлади у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев олийгоҳларга киришда 5 та фандан тест бўлиши ҳеч қаерда тасдиқланмаганини айтганди.
LiveБарчаси