Мактабларда янги ўқув йили қай шаклда бошланиши маълум бўлди
Жамият
−
09 Август 2021
28087Халқ таълими вазирлиги янги 2021-2022 ўқув йилида мактабларда дарс жараёни гибрид шаклда давом эттирилишига тайёргарлик кўряпти. Бу ҳақда бугун, 9 август куни ўтказилган брифингда Халқ таълим вазирлиги Матбуот котиби Лайло Рустамова маълум қилди.
Таъкидланишича, янги 2021-2022 ўқув йилида мактабларда дарс жараёни гибрид шаклда давом эттирилишига тайёргарлик кўрилмоқда. Aммо, вазиятга қараб баъзи мактаблар Санитария-эпидемиология назорати марказлари таклифига асосан карантинга ёпилиб, масофавий тизимга ўтказилиши мумкин.
“Халқ таълими вазирлиги янги 2021-2022 ўқув йилида мактабларда дарс жараёни гибрид шаклда давом эттирилишига тайёргарлик кўраётганини маълум қилади. Бунда юзага келадиган вазиятга қараб мактаб Санитария-эпидемиология назорати марказлари таклифига асосан маҳаллий кенгашлар қарорларига кўра айрим мактаблар карантинга ёпилиб масофавий тизимга ўтказилиши мумкин”, дейди ХТВ матбуот котиби.
Маълум бўлишича, ўқитувчи ёки ўқувчиларда вирусга чалиниш ҳолати аниқланадиган бўлса, дарслар онлайн тизимга ўтказилади. Бунда ўқувчилар таълимни масофадан олиши учун Миллий телерадиокомпаниянинг “Онлайн мактаб” лойиҳаси доирасида эфирга узатилаётган дарслар давом эттирилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь