Мактабларда ягона форма расман бекор қилинди

Жамият

image

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар учун тасдиқланган шакллардаги ягона мактаб формасини жорий этиш талаби расман бекор қилинди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 октябрдаги [558-сон] қарорида белгиланди.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистондаги мактабларда ягона формани жорий этиш масаласи бир неча йилдан бери давом этиб келяпти.

Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарори билан 2019-2020 ўқув йилидан мактабларда мажбурий формага ўтиш режалаштирилганди. Бироқ бу амалга ошмади.

Ҳукуматнинг 2019 йил июндаги қарори билан мактабларда ягона мажбурий формага ўтиш 2024/2025 ўқув йилига қолдирилди.

Кейинроқ жорий йилда яна ўша Вазирлар Маҳкамасининг бошқа бир қарори билан 2022/2023 ўқув йилидан давлат мактабларида ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилиши белгиланди. Бироқ орадан кўп ўтмай, мактабларда ягона формани 2025 йилгача босқичма-босқич жорий этишга қарор қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб формаси

Баҳолаганлар

540

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг