Мактабларда вақтинча ўтилмаётган фанлар III чоракдан давом этади

Жамият 3387
image

2020-2021 ўқув йили бошланаётганда пандемия сабаб мактабларда вақтинча тўхтатилган фанлар III чоракдан яна ўқитила бошланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.

Пандемия даврида ўқувчиларнинг соғлиғини ҳимоялаш, ижтимоий масофани сақлаш ва ортиқча мулоқот қилишларини олдини олиш мақсадида жорий ўқув йилининг I ва II чоракларида жисмоний тарбия, мусиқа маданияти, технология, тасвирий санъат, чизмачилик, ЧҚТБ ҳамда тарбия фанларини вақтинчалик ўтмаслик тавсия этилган эди.

“Халқ таълими вазирлиги эпидемиологик вазият барқарорлашганлиги, бугунги кунга келиб деярли барча мактаблар фаолияти йўлга қўйилиб, 5,6 млн. нафар (90 фоиз) ўқувчилар анъанавий шаклда таълим олаётганлигини ҳамда кўпчилик ота-оналар ва педагогларнинг таклифларини инобатга олиб, мактабларда ушбу фанлар III чоракдан яна давом этишини маълум қилади”, дейилади хабарда.

Ўқув йилининг биринчи ярим йиллигидаги мавзулар вазирликнинг тавсияларига мувофиқ, тиғизлаштирилган ҳолда (мавзуларни қўшган ҳолда) ўтилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 107
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×