Мактабларда ўқувчилар сони 20 нафаргача қисқарадими? Вазирлик муносабат билдирди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги мактабларда бир синфдаги ўқувчилар сони 20 нафаргача қисқартирилиши тўғрисидаги хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдирди.

Президентнинг тегишли қарорига кўра, 2022-2026 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳисобига 1,2 миллион ўқувчи ўрни миқдоридаги янги қувватлар яратилиши топширилган.

“Айни дамда бир синфда ўқувчилар сони 35 нафардан ошмаслиги белгиланган бўлиб, ёлғон маълумотлар тарқатмасликни сўраб қоламиз”, дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек, қарор билан 2022-2026 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг асосий прогноз кўрсаткичлари тасдиқланган. Республика бўйича 2899 та мактабда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг