Мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” ўтказилиши бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди
Жамият
−
16 Май 2023
12134Эндиликда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари 25 май куни эрталаб соат 8:00 дан 9:00 га қадар “Илмни қадрланг, илмга интилинг!” шиори остида ташкил этилади. Шунингдек, ўқувчилар сонидан келиб чиққан ҳолда ушбу тадбирга фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилади. Бу бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги “Умумий ўрта таълим муассасаларида 2022-2023 ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар”ни ишлаб чиқди.
Тадбирни маҳалла қўмитаси, ота-оналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари билан ҳамкорликда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказиш ҳамда мактаб ҳудудига техника воситалари ва бегона шахсларнинг киритилмаслиги таъминланади.
“Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул йиғилишига йўл қўйилмайди.
Мактаб ҳаётида фаол иштирок этаётган ўқувчиларнинг ота-оналарини маънавий рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь