Мактаблар “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади
Жамият
−
13 Май 2022
11472Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб республиканинг барча туман (шаҳар)лари кесимида намунали мактаблар рейтингини шакллантиради ва эълон қилиб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланди.
Қарорда белгиланишича:
• рейтинг доирасида ҳар ўқув йили якунида умумий ўрта таълим муассасаларида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар ҳолати Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган мезонлар бўйича баҳолаб борилади;
• умумий ўрта таълим муассасаларида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар ҳолатини баҳолаш ва рейтингни юритиш учун туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари бошлиқлари раҳбарлигида махсус комиссиялар тузилади;
• умумий ўрта таълим муассасалари рейтинг кўрсаткичлари асосида “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади;
• рейтинг кўрсаткичлари асосида “қизил” тоифага киритилган умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича зарур чоралар кўрилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь