Мактабгача таълим вазири ўринбосари ишдан олиниб, ўрнига янгиси тайинланди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ўринбосари ишдан олиниб, ўрнига янгиси тайинланди.

Маълум қилинишича, Шодиёр Маматқулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Мактабгача таълим вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилган.

Нодир Муслиддинов эса Мактабгача таълим вазирининг янги ўринбосари тайинланган. Бунгача, у Молия вазирлигида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондаги 3 нафар вазир ўринбосари ва қўмита раисларининг 6 нафар ўринбосари ишдан олинганди. 

Хусусан:

  • Камола Оқилова Маданият вазирининг ўринбосари — Маданий мерос департаменти бошлиғи лавозимидан;
  • Козим Тўлаганов қурилиш вазирининг ўринбосари — Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан;
  • Акмал Мирзаев Транспорт вазирининг ўрибосари лавозимидан озод этилди.

Tags

Rate Count

196

Rating

3

Rate this article

Share with your friends