Ўзбекистондаги 3 нафар вазир ўринбосари ва қўмита раисларининг 6 нафар ўринбосари ишдан олинди
Жамият
−
07 Июль 2021
18543Ўзбекистонда маданият, қурилиш ва транспорт вазирларининг ўринбосарлари ва турли қўмиталар раисларининг ўринбосарлари лавозимидан озод этилди.
Маълум қилинишича:
- Камола Оқилова Маданият вазирининг ўринбосари — Маданий мерос департаменти бошлиғи лавозимидан;
- Козим Тўлаганов қурилиш вазирининг ўринбосари — Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан;
- Акмал Мирзаев Транспорт вазирининг ўрибосари лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, Ўзбекистондаги турли қўмита раисларининг 6 нафар ўринбосари ишдан олинган:
- Шамсиддин Алимов Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаи расисининг биринчи ўринбосари лавозимидан;
- Нуриддин Муродов ва Нодир Муҳиддинов Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг ўринбосарлари лавозимидан;
- Дилшод Холмуродов Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан;
- Маҳмуджон Зиядуллаев Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан;
- Олим Ҳакимов Ўрмон ҳўжалиги давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан;
- Абдушукур Хамзаев Ўрмон ҳўжалиги давлат қўмитаси раисининг ўринбосари — Ўрмон хўжалиги илмий изланиш институти директори лавозимидан озод этилди.
LiveБарчаси