Мактабгача таълим хизматлари учун электрон тўлов тизимлари жорий қилинади
Жамият
−
24 Октябрь 2020
38632022 йил 1 январга қадар мактабгача таълим тизимида замонавий ўқитиш шакллари, янги педагогик ва ахборот технологиялари жорий қилинади. Бу ҳақда АОКАда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантиш масаласида қабул қилиниши кутилаётган Президент Фармони лойиҳасига бағишланган матбуот анжуманида Мактабгача таълим вазири ўринбосари Мақсуджон Йўлдошев маълум қилди.
“Халқаро стандартлар ва талаблар асосида мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг ривожланишини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари ишлаб чиқилади”, деди Мақсуджон Йўлдошев.
Расмийнинг таъкидлашича, болаларнинг ўсиши ва ривожланиши ҳамда мактабгача таълим билан қамраб олиш жараёнларини мониторинг қилиш бўйича ахборот тизими ишга туширилади. Унга киритиладиган маълумотларнинг шаффофлиги таъминланади.
Аввалроқ, Педагог кадрларга иккинчи, биринчи ва олий малака тоифаси, катта, етакчи ва бош ўқитувчи лавозими бериш, шунингдек, мазкур малака тоифаларига ва лавозимларга талабгорларга тегишли малака тоифаси (лавозим) бериш бўйича навбатдаги аттестациядан ўтказганлик учун йиғим ундирилмаслиги ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси