Педагогларнинг мажбурий аттестацияси учун йиғим бекор қилинади
Жамият
−
24 Октябрь 2020
5495Педагог кадрларга иккинчи, биринчи ва олий малака тоифаси, катта, етакчи ва бош ўқитувчи лавозими бериш, шунингдек, мазкур малака тоифаларига ва лавозимларга талабгорларга тегишли малака тоифаси (лавозим) бериш бўйича навбатдаги аттестациядан ўтказганлик учун йиғим ундирилмайди. Бу ҳақда бугун, 24 октябрь куни АОКАда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантиш масаласида қабул қилиниши кутилаётган Президент Фармони лойиҳаси юзасидан ўтказилаётган матбуот анжуманида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев айтиб ўтди.
“Навбатдан ташқари, яъни ўз ихтиёри билан муддатидан аввал аттестациядан ўтказганлик учун эса базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади”, деди Улуғбек Тошкенбоев.
Амалдаги тартиб бўйича ҳар иккала ҳолатда ҳам педагоглардан йиғим ундирилаётган эди. Улуғбек Тошкенбоевнинг таъкидлашича, ушбу янгилик ўқитувчи-мураббийларни қўллаб-қувватлаш мақсадида киритилмоқда.
Аввалроқ, мктабларда синф раҳбарлиги учун тўловлар 1,5 бараварга оширилиши, методистларларнинг иш ҳақи миқдори олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилиши ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь