Мактабга ўйинчоқ пичоқ олиб келган ўқувчининг ота-онаси жаримага тортилди
3-саҳифа
−
17 Май
2916Ижтимоий тармоқда “Мирзо Улуғбек туманининг 187-мактабида пичоқ билан мақтаниш авторитет бўляптими?” сарлавҳали видеолавҳа тарқалди. Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 6 май кунида содир бўлган. Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 187-мактабнинг 11-“Ж” синф ўқувчиси И.Ж. мактабга ўртоқларига мақтаниш мақсадида пичоқ кўринишидаги ўтмас жисм (ўйинчоқ) олиб келган. У танаффус вақтида атрофидагиларга кўрсатиб мақтанган ва жараённи ўзининг телефонига съёмка қилган.
Ўқувчилар ҳолат ҳақида мактаб директорига хабар берган. Ўқувчи ва унинг ота-онаси билан маҳалла инспектори, мактаб раҳбарияти ва Миллий Гвардия ходимлари иштирокида содир этилган хатти-ҳаракати юзасидан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган. Вояга етмаган ўқувчининг ота-онасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан жарима жазоси қўлланилган.
“Айни вақтда ўқувчи Ж.И. ўзининг хатти-ҳаракатига нисбатан кўрилган чорадан норозилигини мактаб маъмурияти ва Миллий гвардия ходимига билдирган ҳамда видеолавҳани ижтимоий тармоққа жойлаштирган”, дейилади муносабатда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда икки мактаб ўқувчиси 23 ёшли йигитни калтаклагани хабар берилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь