Мактабдаги пул йиғимлари учун жавобгарлик белгиланмоқда. Албатта, Қирғизистонда!

Олам

image

Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Президентнинг 2023 йил 26 майдаги “Болаларнинг бепул мактаб таълими олиш ҳуқуқини амалга оширишнинг давлат кафолатларини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 136-сон қарорини амалга ошириш тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.  Бу ҳақда мамлакат Халқ таълими вазирлиги маълум қилди. 

Ҳужжатга кўра, давлат ва шаҳар таълим муассасаларида пул маблағларини ноқонуний ундиришга йўл қўйган шахслар Қирғизистон Республикасининг ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар. 

Қарорда Молия вазирлиги томонидан 2023 йилда давлат таълим муассасаларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, Бишкек ва Ўш шаҳарлари ҳокимликларига зарур бўлган хўжалик буюмларини таъмирлаш, муҳофаза қилиш ва сотиб олиш учун 557 миллион 158 минг сом ажратилиши кўзда тутилган. 

Қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб етти кун ўтгач кучга киради. 

Маълумот учун, Президент Садир Жапаров жорий йилнинг май ойида “Болаларнинг давлат таълим ташкилотларида (1-11 синфлар) бепул мактаб таълим олиш ҳуқуқини амалга оширишнинг давлат кафолатларини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди. Унга кўра, давлат таълим ташкилотларида ноқонуний равишда маблағ ундириш ва улар ҳисобидан давлат жамғармалари ташкил этиш тақиқланади.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made