Мактаб ўқувчилари Президент Админстрациясига борди
Жамият
−
19 Декабрь
6934Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева йил якунида Президент Администрациясида ўқувчи ёшлар билан учрашди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
“Анъанага кўра, йил якунида Ўзбекистон Президенти Администрациясида юртимизнинг навқирон ва билимдон ўғил-қизлари билан учрашдим", дейди Президент ёрдамчиси.
Унинг ёзишича, 2023-2024 ўқув йилида бу ёшлар нуфузли олимпиадаларда ажойиб натижаларга эришган. Йил давомида улар 128 та медаль, жумладан, 15 та олтин, 36 та кумуш ва 77 та бронза медалларини қўлга киритган. Уларнинг кўпчилиги асосан кимё, математика, физика ва информатика фанлари бўйича устунлик қилиб, эътирофга сазовор бўлган.
“Бу Ўзбекистон тарихидаги рекорд кўрсаткич бўлиб, бундан барчамиз чексиз фахрланамиз”, дейди Мирзиёева.
Шунингдек, у ёшларни чин қалбидан табриклаб, билдирилган ишонч ва қўллаб-қувватлаш учун устоз ва ота-оналарига миннатдорлик изҳор этганини билдирган.
“Бу муваффақият ғалабаларга тўла катта йўлнинг бошланиши бўлсин. Ўзбекистон келажаги ёшлар қўлида”
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 22 декабрь куни ҳам танлов ва фан олимпиадаларида ғалаба қозонган мактаб ўқувчилари Президент Администрациясига борганди.