Коронавирус сабаб ўқувчиларнинг таътил муддати ўзгардими? ХТВ изоҳ берди

Жамият 12355
image

Ижтимоий тармоқларда мактабларда коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли 15 март кунидан бошлаб таътил эълон қилиниши ҳақида маълумот тарқатилди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги мазкур тарқатилган маълумотларга муносабат билдириб, уларнинг нотўғрилигини маълум қилди. Ўқувчилар ўтган йилларида бўлганидек, 21 март кунидан навбатдаги таътилга чиқади. Таътил етти кун давом этади.

Таъкидлаш лозимки, Халқ таълими вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан мунтазам алоқада.

Шу билан бирга, Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги мактабларда коронавирус тарқалишини олдини олишга қаратилган чора тадбирларни кучайтириш бўйича қўшма қарор қабул қилган.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликда коронавирус инфекциясини олдини олиш борасидаги тавсияларини постерлар шаклида чоп этди ва улар мактабларга тарқатилди.

Таъкидланишича, Халқ таълими вазирлиги зарурият туғилганда вазият ривожланиши ҳақидаги маълумотларни эълон қилиб боради.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 366
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×