Мактаб синфхонасида ҳожатини чиқарган ўқувчининг ота-онасига чора кўрилди
Жамият
−
22 Март 2021
27402Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳридаги мактаб ўқувчисининг синфхонада сув солинган челакка ҳожатини чиқаргани акс этган видео тарқалди. Қашқадарё вилояти ИИБ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Унга кўра, Қарши шаҳар биринчи ихтисослаштирилган умумий ўрта-таълим мактабининг юқори синф ўқувчиси мактабда белгиланган ички тартиб ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларини бузгани, шунингдек, синфхонада ножўя ҳатти-ҳаракатлар содир этган ҳолатини кўрган синфдоши ўз телефонига видео тасвирга олиб ижтимойи тармоқга тарқатганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ томонидан вояга етмаган ўқувчиларнинг ота-оналарига Ўз Рес МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли уларга нисбатан маъмурий баённома тузилган. Тўпланган ҳужжатлар Қарши шаҳар ИИО ФМБ орқали Вояга етмаганлар ишлари бўйича Қарши шаҳар идоралараро комиссияга тақдим этилган.
Вояга етмаганлар ишлари бўйича Қарши шаҳар идоралараро комиссияси томонидан вояга етмаган ўқувчиларнинг ота-оналари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, уларга нисбатан маъмурий жазо қўлланилган.
LiveБарчаси