Мактаб директорлари фаолияти 3 мезон асосида баҳоланади

Жамият 6750
image

Халқ таълими вазирлиги ҳузурида  “Касбга тайёрлаш ва сертификатлаш” марказини ташкил этиш ва 11-синф битирувчиларига эгаллаган касбий кўникмалари бўйича халқаро даражада тан олинадиган сертификатлар бериш режалаштирилган. Бу ҳақда Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев брифинг вақтида маълум қилди.

Мактаб директорлари ва ўқитувчиларнинг ўз битирувчилари келажагига жиддийроқ ёндашиши борасидаги рағбатлантириш механизмини йўлга қўйиш вазифаси белгиланди. Унга мувофиқ, директорларнинг фаолиятига бундан буён - айнан битирувчиларнинг ҳаётда ўз ўрнини топганлик даражасига қараб баҳо берилади.

Ҳозирда вазирлик томонидан тегишли мезонлар устида ишланмоқда.

Хусусан:

•    битирувчиларнинг олий ўқув юртларига киришдаги натижалари;

•    ўқишга қамраб олинмаган битирувчиларнинг меҳнат бозорида муносиб ўрин эгаллаганлари;

•    директорларнинг ўз жамоасидаги ўқитувчиларнинг касбий ривожланишига бераётган эътибори каби мезонлар ўрин эгаллайди.

Мезонлар бўйича ижобий натижа кўрсатган мактаб директорларини ва жамоа аъзоларини рағбатлантириш механизми жорий қилинади.

Ўзбекистон Президенти ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш, уларни даромад манбаи билан таъминлаш масалалари бўйича видеселектор йиғилишида мактаб битирувчилар ОТМга киролмаслигини танқид остига олганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 197
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×