Мактаб битирувчилари қайси фанлардан имтиҳон топшириши аниқ бўлди

Жамият 12064
image

Эндиликда мактабларнинг 9 ва 11-синф битирувчилари учун айрим фанлар бўйича аттестация ўтказилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 28 февралдаги 70-сонли бўйруғида белгиланди.

Унга асосан:

•    2021-2022 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари учун: она тили ва адабиёт, ўзбек тили/рус тили, математика, тарих, жисмоний тарбия ва қўшимча равишда ўқувчиларнинг танлови асосида белгиланган фан бўйича;

•    11-синф битирувчилари учун: она тили ва адабиёт, математика, чет тили, тарих ва ва қўшимча равишда ўқувчиларнинг танлови асосида белгиланган фан бўйича якуний давлат аттестацияси ўтказилиши белгиланди.

Умумтаълим мактабларида таълим бериладиган барча тилларда якуний давлат аттестациялари ўтказиладиган фанлар бўйича намунавий назорат материаллари Республика таълим маркази томонидан тайёрланиб, таълим марказининг расмий сайтида эълон қилинади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 557
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×