Макрон Россияга хавфсизлик кафолати бериш кераклигини айтмоқда

Олам

image

Келажакдаги Европа хавфсизлик архитектураси Россия учун кафолатларни ўз ичига олиши керак. Бу ҳақда бугун, 3 декабрь куни Франция Президенти Эммануэль Макрон TF1 телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди. 

“Биз эртага қандай хавфсизлик архитектураси ҳақида ўйлашимиз керак. Гап, хусусан, Россия Президенти Владимир Путиннинг НАТО Россия чегараларига яқинлашиб, унга таҳдид солиши мумкин бўлган қуролларни жойлаштиргани ҳақидаги сўзлари ҳақида кетмоқда. Бу масала тинчлик мунозараларининг бир қисми бўлади ва биз бундан [Украина можаросидан] кейин содир бўладиган воқеаларга тайёргарлик кўришимиз ва иттифоқчиларимизни қандай ҳимоя қилишимиз ва шу билан бирга музокаралар столига қайтганида Россияга ўз хавфсизлиги учун кафолатлар беришимиз ҳақида ўйлашимиз керак. Украинага боғлиқ савол бор – бу унинг чегаралари”, дейди Франция раҳбари. 

Хўш, Макрон Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг Қримни қайтариш ҳақидаги талабларини қонуний деб ҳисоблайдими?  У бу саволга қуйидагича жавоб берган: 

“Украинанинг ўзи қандай шартлар, қандай ва қачон музокара олиб боришни ҳал қилиши керак, бошқа ҳеч ким эмас. Бизга боғлиқ бўлган нарса Европанинг қолган қисми хавфсизлиги”. 

Франция раҳбари америкалик мавқедоши Жо Байден билан музокаралар ўтказиш учун 29 ноябрь куни АҚШга борди. Бу Макроннинг 2017 йилда Елисей саройига келганидан кейин иккинчи давлат ташрифидир. У биринчи марта 2018 йилда Дональд Трамп таклифига биноан АҚШга ташриф буюрган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эммануэль Макрон

Баҳолаганлар

562

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг