Макрон Ливанга борди
Олам
−
17 Январь
1986Бугун, 17 декабрь куни Франция Президенти Эммануэль Макрон Ливан пойтахти Байрут шаҳрига борди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Қайд этилишича, ташрифдан асосий мақсад “янги ҳокимият” вакиллари билан учрашиш, Ливан раҳбарлари билан мулоқот қилиб, мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича келишувларга эришиш бўлган. Макронни махсус элчи, Ҳарбий ишлар вазири ва Ташқи ишлар вазири кутиб олган.
Макрон ўз сафари давомида Ливан Президенти Жозеф Аун, парламент раҳбари Набиҳ Берри ва янги Бош вазир Наваф Салам билан учрашув ўтказишни режалаштирган. Қайд этилишича, яқин соатлар ичида БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг ҳам Ливанга ташриф буюриши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 9 январь куни Ливанда икки йилдан ортиқ ҳокимият бошлиғи ва сиёсий инқироздан сўнг Президент сайланганди. Ливан Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Жозеф Аун парламентдаги овоз беришнинг иккинчи босқичидан сўнг мамлакатнинг 14-Президенти бўлганди. Аун номзодини 99 нафар депутат қўллаб-қувватлаган, икки нафари қарши овоз берган, яна 18 нафари эса бетараф қолган.
LiveБарчаси