Макрон коалицияси парламент сайловларида ғалаба қилди, аммо...

Олам

image

Франциядаги парламент сайловларининг иккинчи босқичида башорат қилинганидек, “Бирга!” коалицияси ғолиб чиқди. Президент Эммануэль Макрон тарафдорлари Миллий ассамблеядаги 245 ўринни эгаллашди. Бу маълумотни душанбага ўтар кечаси “Figaro” газетаси эълон қилди. Кейинчалик, Ички ишлар вазирлигининг расмий коммюникеси эълон қилиниши керак.

Шу билан бирга, Макрон тарафдорлари Франция парламенти қуйи палатасида мутлақ кўпчиликни қўлга кирита олмади, бунинг учун 577 мандатдан 289 таси керак эди.

Жан-Люк Меланшон бошчилигидаги чап ва яшил партиялар блоки “Янги халқ экологик ва ижтимоий иттифоқи” (Nupes) ҳам башорат қилинган ҳолда иккинчи ўринни эгаллади. Улар Миллий Ассамблеяда 131 ўринни қўлга киритди ва мухолифатдаги етакчи куч ролини кафолатлади.

Бу сайлов Марин Ле Пеннинг “Миллий бирлашма”си учун ҳақиқий муваффақият бўлди. Француз миллатчилари 89 та ўринни қўлга киритди, бу эса таҳлилий марказларнинг улар учун башорат қилган сўнгги тахминларидан анча кўпдир.

64 ўринга эга бўлган ўнг марказчи “республикачилар” гаулизмнинг меросхўрлари тахминан эълон қилинган прогнозларга мос келади.

Қайд этилишича, овоз бериш жуда паст фаоллик билан ўтди: сайловчиларнинг тахминан 54 фоизи сайловларда қатнашмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция сайлов Эммануэль Макрон

Баҳолаганлар

150

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг