Макрон Киевга аниқ таклифлар билан келмаган – Украина ТИВ

Олам

image

Украина ва Франция Президентлари Владимир Зеленский ҳамда Эммануэль Макрон жорий йилнинг, 8 февраль куни Киевда бўлиб ўтган музокаралар чоғида Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш масаласини муҳокама қилмаган. Бу ҳақда, Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба кеча, 9 февраль куни ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилган. 

“Кеча Зеленский ва Макрон ўртасидаги учрашувда Украинанинг Евроатлантика иттифоқига интилишларини рад этиши масаласи кўтарилгани йўқ”, деган вазир.

Кулебага кўра, Преиздент Макрон Украинага аниқ таклифлар билан келмаган ва учарашув мобайнида у Зеленский ҳокимиятига ҳеч қандай талаблар ҳам юкламаган. 

“Президент Макрон Украинага ечимлар билан келган, таклифлар билан эмас. Музокаралар мобайнида томонлар боши берк кўчага кириб қолган зиддаятли вазиятни ҳал қилиш борасида сўз юритди. Кимдир бизга нимадир юклаши ҳақида гап- сўз бўлмади”, деган Ташқи ишлар вазири.

Бундан ташқари, эртага 10 февраль куни Россия, Украина, Германия ва Франция иштирокида бўлиб ўтадиган Норманд форматидаги музокаралар мобайнида Киев Донбасс борасида қўйиладиган талабларга рози бўлмайди. 

"Ўйлайманки, яна қийин ва узоқ суҳбат бўлади. Россия яна Донбасс ҳақида тўғридан-тўғри мулоқот ўтказишни талаб қилади. Биз яна буни рад этамиз, аммо мамлакатлар ўртасидаги дипломатиянинг “қизил чизиқ”ларни босиб ўтмасдан, музокаралар олиб бориш ва ечим излашдан бошқа йўли йўқ", дея қўшимча қилган Украина расмийси. 

Россия-Украина ўртасидаги музокаралар доирасида Кремль АҚШ ва НАТОдан ўз чегаралари яқинидаги қўшинларини ортга қайтариш ва Украинанинг альянсга аъзо бўлишга йўл қўймасликни талаб қилган. 

Ғарб эса Россиянинг талабларини рад этиб, НАТО ўзининг очиқ эшиклар сиёсатида қатъий туриши ва Украининг унга аъзо бўлиш, бўлмаслигини НАТОга аъзо давлатлар ва расмий Киевнинг ўзи ҳал қилишини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Зеленский Макрон

Баҳолаганлар

180

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг