Макрон Хитойга борди (видео)

Олам

image

Бугун, 3 декабрь куни Франция Президенти Эммануэль Макрон тўртинчи марта давлат ташрифи билан Хитойга борди. Бу ҳақда “France 24” хабар берди.

Эртага, 4 декабрь куни Эммануэль Макрон ва Хитой Раиси Си Цзиньпин ўртасида музокаралар белгиланган бўлиб, Макрон Украина уруши ва Франция билан Хитой ўртасидаги давом этаётган савдо низосини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

Елисей саройи хабарига кўра, Франция Президенти яна бир бор Пекинни Украина урушини тўхтатиш бўйича олиб борилаётган музокаралар фонида Россияга босим ўтказишга кўндиришга уринади. Шунингдек, у Си Цзиньпинни “макроиқтисодий номутаносибликларни камайтириш” устида ишлашга чақирмоқчи.

Эммануэль Макронга бизнес вакилларидан иборат делегация ҳамроҳлик қилмоқда. Улар орасида Airbus, EDF ва Danone концернлари раҳбарлари ҳам бор. 4 декабрь куни транспорт ва энергетика соҳаларида бир қатор иқтисодий келишувларни имзолаш режалаштирилган.

Елисей саройига кўра, коньяк бўйича божлар оширилиши устидаги баҳс катта даражада ҳал қилинган, бироқ икки мамлакат ўртасида чўчқа гўшти ва сут маҳсулотлари етказиб бериш бўйича ҳали ҳам келишмовчиликлар мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Эммануэль Макрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг