Макрон Исроилга қурол етказишни тўхтатишга чақирди
Олам
−
05 Октябрь
6234Ғазо секторидаги можарода қўлланилаётган қуролларни етказиб бериш тўхтатилиши, бу вазиятга дипломатик ечим топиш йўлидаги ҳаракатларнинг бир қисми бўлиши керак. Бу ҳақда бугун, 5 октябрь куни Франция Президенти Эммануэль Макрон “France Inter” радиосидаги чиқишида сўз очди.
“Бугунги кундаги асосий вазифа – сиёсий ечимга эришиш ва Ғазо можаросида қўлланилаётган қуроллар етказиб берилишини тўхтатиш. Франция бу қуролларни етказиб бермаяпти”, деди Макрон.
У Ливандаги вазиятга ҳам тўхталди ва ҳозирги асосий мақсад кескинлик кенгайишининг олдини олиш ва Ливан халқининг қурбон бўлишига йўл қўймаслик эканини таъкидлади.
“Ливан иккинчи Ғазо бўлиши мумкин эмас", дейди у.
Франция Мудофаа вазирлигига кўра, мамлакат Исроилга “катта” қурол етказиб берувчи ҳисобланмайди. Ўтган йили мамлакат яҳудий давлатига ”атиги” 30 миллион евро қийматдаги ҳарбий қурол-аслаҳалар етказиб берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция Президенти Эммануэль Макрон АҚШни Исроилни Ливан бўйича ўзлари иштирокидаги 21 кунлик сулҳ режасини қабул қилишга мажбурлашга чақириб, бу босқин катта хато бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь